Ўзбекистон | 18:09 / 29.03.2021
3734
1 дақиқада ўқилади
Хатирчида бир кеча-кундузда 1 гектар майдонга 540 тонна сув тушган
Кеча, 28 март куни Навоий вилоятида кучли ёғингарчилик кузатилди. Ғозғон шаҳри, Нурота ва Хатирчи туманларининг баъзи ҳудудларида кучли сел оқиб ўтди.
Маълумотларга кўра, 28 март соат 08:00 дан 29 март соат 08:00 оралиғида Навоий шаҳрида 50 миллиметр, Сентоб-Нурота метеорологик станциясида 50 миллиметр, Хатирчи туманида 54 миллиметр ёмғир ёғган.
«Метеорологияда сутка давомида 30 миллиметр ва ундан кўп миқдорда ёмғир ёғиши ўта хавфли гидрометеорологик ҳодиса ҳисобланиб, табиийки, бу қиймат ўзи билан турли табиий офатларни келтириб чиқариши исботланган», — дейилади гидрометеорологик илмий таҳлиллар Telegramm каналидаги хабарда.
Таъкидланишича, 28 март куни Хатирчи туманида бир кеча-кундузда 1 гектар майдонга 540 тонна сув тушган.