Ўзбекистон | 10:08 / 10.05.2021
4359
1 дақиқада ўқилади

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ташкил этилди

Жорий йилнинг 8 май куни ҳукуматнинг «Наманган вилоятининг Наманган шаҳри таркибида Янги Наманган туманини ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Наманган шаҳри таркибида Янги Наманган тумани ҳокимлиги ташкил этилди, дейилади Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабарида.  

Туманда қўшимча штат бирликлари ажратилган ҳолда адлия бўлими, давлат хизматлари маркази ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари ташкил этилади.

2022 йил 1 декабргача туманнинг маъмурий-ҳудудий чегарасини ҳисобга олган ҳолда, Наманган шаҳрининг 2040 йилгача бўлган бош режаси ишлаб чиқилади.

Мавзуга оид