«Бу – халқнинг пули, ҳар бир сўми учун жавоб берасизлар» – Шавкат Мирзиёев
Президент Шавкат Мирзиёев макроиқтисодий вазият, ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсишни таъминлаш бўйича биринчи ярим йилликдаги вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказмоқда.
“1 июлга қадар ишга тушириш режалаштирилган 43 та йирик тармоқ ҳамда 2,5 мингта ҳудудий лойиҳалар бўйича ҳафталик назорат тизими жорий этилсин. Вилоят ҳокимлари муддатида ишга тушмаслик хавфи мавжуд бўлган 20 дан ортиқ йирик лойиҳа билан шахсан ўзлари шуғулланишлари шарт ва зарур.
Бундай лойиҳалар Навоийда – 5 та, Бухоро ва Тошкент вилоятларида – 4 тадан, Андижон ва Наманганда – 3 тадан, Қорақалпоғистонда – 2 та, Сирдарё ва Фарғонада 1 тадан.
Очилбой Раматов вилоят ҳокимлари билан бирга, марказлашган инвестициялар ҳисобидан май-июнь ойларида 4,5 триллион сўмлик ишларни амалга оширишга шахсан масъул ва жавобгар.
Биринчи чоракда марказлашган инвестициялар бўйича режага нисбатан 2,7 триллион сўмлик (56 фоиз) ишлар кам бажарилган. 175 та уй-жойлар массивининг (1 мингта кўп қаватли уй) бор-йўғи 36 таси бўйича пудратчилар аниқланган.
Бунда, Қорақалпоғистон, Бухоро, Жиззах, Самарқанд, Сирдарё, Хоразмда объектлар қурилиш рейтинги бўйича мос келмайдиган қурувчи ташкилотларига берилган. Битта рейтингга кирмаган ташкилот кирса, демак унга ҳокимлар шерик дегани, коррупция бор дегани. Ким сизларнинг кабинетларингга кириб, нималар таклиф қиляпти?! Бу - халқнинг пули, ҳар бир сўми учун жавоб берасизлар!
Олдин пахтани қўшиб ёзиш бор эди, ундан қутулдик десак, саноатда қўшиб ёзишни ўрганяпсизларми?!
Раматов, Зокиров вилоят ҳокимлари билан бирга, икки ҳафта муддатда 139 та турар жой массивлари бўйича тендерларни якунлаб, қурилиш ишларини бошласин.
Биринчи ярим йилликда экспорт ҳажмини 5,2 миллиард долларга етказишни таъминлаш лозим. Бунда январь-апрель ойларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти бўйича бажарилмаган 169 миллион доллар ўрни иккинчи чоракда тўлиқ қопланиши керак.
Жумладан, Фарғона – 50 миллион доллар, Андижон – 29 миллион доллар, Тошкент вилояти – 22 миллион доллар, Наманган – 17 миллион доллар, Самарқанд – 11 миллион доллар”, дея давлат раҳбарининг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
21:28 / 19.12.2024
2025 йилда 43 миллиард долларлик инвестиция ўзлаштириш кўзда тутилмоқда
21:11 / 19.12.2024
Дунёнинг энг йирик иқтисодиётлари эълон қилинди
13:41 / 16.12.2024
2030 йилга бориб Ўзбекистон иқтисодиёти ҳажми 200 млрд долларга етиши мумкин
20:24 / 14.12.2024