Туркия Шарқий Қуддусга тинчликпарвар кучларини юборишга тайёрлигини билдирди
Аввалроқ Ражаб Тоййиб Эрдўған 19 мамлакат етакчилари билан Қуддус ва Фаластиннинг бошқа шаҳарларидаги воқеаларни муҳокама қилганини айтганди.
Туркия ўз ҳарбийларини халқаро тинчликпарвар кучлар таркибида Шарқий Қуддусга жўнатишга тайёр, аммо ҳозирча парламентга бу борада сўров келиб тушмади, деди Туркия парламентининг халқаро ишлар бўйича комиссияси раиси ўринбосари Аҳмад Барот Чўнкар.
«Агар ҳарбийларимизни халқаро тинчликпарвар кучлар таркибида Шарқий Қуддусга юбориш қарори қабул қилинса, ҳукумат парламент рухсатини олиши керак. Ҳозирча парламентга ҳарбийларни Шарқий Қуддусга жўнатишга рухсат бериш тўғрисида сўров келиб тушмади. Ҳукумат бунинг устида ишлаётган бўлиши мумкин. Аммо бизга сўров келиб тушадими, ҳозирча номаълум», деди депутат.
Унинг қайд этишича, Туркия ҳукумати бу борада бошқа давлатлар ва Ислом ҳамкорлиги ташкилоти билан музокаралар олиб бормоқда.
«Менимча, тинчликпарвар кучларга зарурат бор. Агар парламентга ана шундай сўров тушадиган бўлса, у маъқулланади», деди Чўнкар.
Аввалроқ Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Анқара фаластинликларни ҳам Озарбойжон каби қўллаб-қувватлашини айтганди.
Мавзуга оид
21:04 / 22.12.2024
Туркияда тиббий вертолёт шифохона биносига урилиб, қулаб тушди
11:37 / 22.12.2024
Ўғриликда айбланиб 4 йилдан буён қидирувда бўлган аёл Туркиядан Ўзбекистонга депорт қилинди
20:38 / 20.12.2024
Эрдўған Сурия шимолидаги террорчиларни зарарсизлантириш вақти келганини айтди
17:42 / 20.12.2024