Каспий денгизида кучли портлаш юз берди. Озарбойжон бунинг сабабини аниқлаштирмоқда
Озарбойжон Каспий денгизидаги портлаш сабабини аниқлаштирмоқда. 4 июлда konkret.az нашри Озарбойжонга тегишли “Умид” газ платформасида портлаш юз бергани ва унинг ортидан ёнғин чиққанини маълум қилган. Бироқ Боку бу хабарни рад этмоқда.
Воқеа гувоҳлари ижтимоий тармоқларда етарлича кучли портлаш юз бергани ва унинг зарба тўлқини соҳилда сезилганини маълум қилишган. Улар портлаш видеоси билан бўлишишган.
“Кун давомида фавқулодда вазиятлар вазирлигига денгиздаги саноат объектларида бирор-бир фавқулодда вазият юз бергани ҳақида маълумот келиб тушмади. Шунга қарамай, тегишли тузилмалар мутахассислари билан биргаликда видеодаги ёнғин юзасидан тергов ўтказилмоқда”, деб маълум қилинган Озарбойжон фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарида.
Ўз навбатида, Озарбойжон давлат нефт компанияси SOCAR денгиздаги платформаларида ҳеч қандай фалокат юз бермаганини тасдиқлаган. Бироқ компания раҳбарияти портлаш жойига кема юборишга қарор қилган.
Озарбойжон экология ва табиий захиралар вазирлигининг таъкидлашича, портлашга денгиздаги балчиқли вулқон отилиши сабаб бўлиши мумкин.
Озарбойжон сейсмология хизмати маркази раҳбари Гурбан Етирмишли ҳам Каспийда балчиқли вулқон отилиши бошланган бўлиши мумкинлигини маълум қилган. “Каспий денгизида балчиқли вулқонлар кўп, эҳтимол улардан бири отила бошлаган”, деб айтган мутахассис.
Мавзуга оид
18:40
The Times AZAL самолёти ҳалокатига оид янги тафсилотларни баён қилди
17:09
Azerbaijan Airlines Россиянинг 10 та шаҳрига парвозларни тўхтатди
16:36
Озарбойжон президенти маъмурияти Чеченистоннинг қурбонларнинг оилаларига ёрдамини рад этди
20:58 / 26.12.2024