Божхона қўмитаси раисига янги ўринбосар тайинланди
Давлат божхона қўмитаси раиси Муроджон Азимовга яна бир ўринбосар тайинланди. Қўмитанинг Жиззах вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган Нодир Мусамуҳамедов қўмита раиси ўринбосари сифатида иш бошлади.
Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар беришича, Ўзбекистон президентининг 2021 йил 8 июлдаги ПҚ-5179-сон қарорига биноан Нодир Камалитдинович Мусамуҳамедов Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.
Ўз навбатида, президент фармойиши билан қўмитанинг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Шавкат Солиҳов Нодир Мусамуҳамедовнинг ўрнига Жиззах вилояти бўйича бошқарма бошлиғи лавозимини эгаллаган.
Нодир Мусамуҳамедов қўмита раиси ўринбосарлигида вакант лавозимни эгаллади. 2021 йилнинг майида 2010 йилдан буён қўмита раиси ўринбосари бўлган Ғофуржон Шукуров Давлат божхона қўмитасининг Тошкент вилояти бўйича бошқарма бошлиғи этиб тайинлангач, бу лавозим бўш қолаётганди.
Йил бошидан буён Божхона қўмитаси раисининг икки ўринбосари алмашганди. 2020 йил ноябрида Анвар Асамов бошқа ишга ўтказилгач (аввалига инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари, 2021 йил апрелидан қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари), вакант қолган биринчи ўринбосар лавозимига 2021 йил февралида Илҳом Мухторов тайинланганди.
2021 йил апрелида эса Бахтиёр Раҳимов инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари лавозимига ўтказилгач, унинг ўрнига Ўткир Қодиров Давлат божхона қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланганди.
Айни вақтда Божхона қўмитаси раисининг яна бир ўринбосари бор - 2016 йил январидан буён Муталибжон Солиев ҳам раис ўринбосари лавозимида ишлаб келмоқда.
Мавзуга оид
12:40 / 19.12.2024
Жиззах вилоятига янги ҳоким тайинланди
17:52 / 11.12.2024
Тимур Ишметов Марказий Банк раиси этиб тайинланди
15:57 / 10.12.2024
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирига янги ўринбосарлар тайинланди
18:28 / 06.12.2024