Жамият | 12:50 / 21.07.2021
11044
2 дақиқада ўқилади

Наманганда дўл ёғмаслиги учун булутларга таъсир кўрсатилган

20 июль куни Наманган вилоятининг айрим ҳудудларида кучли жала кузатилди.

Фото: Наманган вилоят ФВБ матбуот хизмати

Наманган вилоят ФВБ матбуот хизматига кўра, 20 июль куни соат 19.00 атрофида Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти, Олабуқа тумани ҳудудидан Косонсой туманининг «Обод» маҳалласи ҳудудига чақмоқ-момақалдироқли булутли зона кириб келган.

Фото: Наманган вилоят ФВБ матбуот хизмати

Туманлардаги ФВБ Гидрометеорологик жараёнларга таъсир кўрсатиш бошқарув мониторинг станцияси томонидан дўл ёғмаслиги учун булут зонаси атрофига таъсир кўрсатилган.

Шунингдек, вилоятнинг Уйчи, Наманган, Тўрақўрғон тумани ва Наманган шаҳрида кучли жала ёғиб ўтди.

Фото: Наманган вилоят ФВБ матбуот хизмати

Ҳозирда Наманган шаҳри, Косонсой ҳамда Тўрақўрғон туманларида ФВБ кучлари иш олиб бормоқда.

Фото: Наманган вилоят ФВБ матбуот хизмати

«Фавқулодда вазиятларда давлат қуйи тизимлари, хусусан, вилоят ҳокими ва сектор раҳбарлари воқеа жойига чиқиб, зарур чоралар кўрилганини маълум қиламиз. Туманлардан сув тортиш ва бошқа қўшимча техникалар сафарбар этилди. Жабрланган, тан жароҳат олганлар йўқ», дейилади вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабарида.

Мавзуга оид