Жаҳон | 16:25 / 24.07.2021
14943
1 дақиқада ўқилади

Афғонистоннинг 31 вилоятида комендантлик соати жорий қилинди

Афғонистон мудофаа вазирлигининг хабарига кўра, охирги суткада Лағмон, Нангарҳор, Нуристон, Кунар, Ғазни, Пактия, Қандаҳор, Ҳирот, Балх, Жузжон, Ғилминд, Қундуз ва Каписа вилоятларида фаол жанговар ҳаракатлар бўлиб ўтган.

Афғонистон ички ишлар вазирлиги мамлакатнинг 34 вилоятидан 31тасида комендантлик соати жорий этилганини эълон қилди. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Аҳмад Зиё Зиёга таяниб Ariana News нашри хабар берди.

"Толиблар ҳаракатланишининг олдини олиш мақсадида 31 вилоятда комендантлик соати жорий этилди. Чеклов соат 22:00да бошланади ва соат 4:00да тугайди", - дейилади хабарда.

Хабарда айтилишича, Кобул, Нангарҳор ва Панжшер вилоятларида комендантлик соати жорий қилинмайди.

Афғонистон мудофаа вазирлигининг хабарига кўра, охирги суткада Лағмон, Нангарҳор, Нуристон, Кунар, Ғазни, Пактия, Қандаҳор, Ҳирот, Балх, Жузжон, Ғилминд, Қундуз ва Каписа вилоятларида фаол жанговар ҳаракатлар бўлиб ўтган.

Сўнгги 24 соат ичида Афғонистон ҳукумат кучлари 262 нафар жангарини йўқ қилгани айтилмоқда.

Мавзуга оид