Ўзбекистон | 16:25 / 26.07.2021
7162
5 дақиқада ўқилади
Реклама

Ўзсаноатқурилишбанк тизимида “Data Warehouse” – маълумотлар омбори татбиқ этилди

Фото: Ўзсаноатқурилишбанк

Ўзсаноатқурилишбанк тизимида маълумотларга ишлов бериш,  сақлаш ва чуқур таҳлил қилишга қаратилган “Data Warehouse” (DWH) - маълумотлар омбори ва “Business Intelligence” – бизнес таҳлил тизими  татбиқ этилди. Бу Банкнинг янги бизнес моделига асосланган трансформация жараёнлари доирасида амалга оширилди.

Бугунги кунда истеъмолчиларнинг мобил бизнес-иловалар ва ижтимоий тармоқлар орқали муттасил ўсиб бораётган ўзаро онлайн мулоқоти маълумотларнинг катта ҳажмини яратмоқда. Бу компаниялар учун зарур маълумотларни тўплаш, ўз мижозлари ҳамда бозор тенденциялари ва маҳсулотлари ҳақида янада кўпроқ ахборотларга эга бўлиш имконини бермоқда.

Аммо, таъкидлаш жоизки, маълумотларни йиғиш ва улардан тижорат мақсадларида фойдаланиш бошқа-бошқа масалалардир. Маълумотларни самарали тўплаш ва таҳлил қилиш тўғри технологияларни қўллаш билан тизимли ёндашувни талаб этади.

Шу боис Ўзсаноатқурилишбанк тизимида бугунги кунда халқаро амалиётда кенг қўлланилаётган маълумотлар омбори ва бизнес таҳлил тизими татбиқ этилди.

Эндиликда Банкда бир нечта манбалардан олинган маълумотларни сақлаш, уларни таҳлил қилиш учун илғор воситалардан фойдаланиш ҳамда ўрганилаётган объектлар тўғрисида маълумот олишга шароит туғилади.

Тизим муассаса бошқарувига Банк бизнеси ўтмишда қандай иш олиб боргани ва айни пайтда қайси босқичда эканини билиш имконини беради, қолаверса, бизнес учун янги имконият эшикларини очади.

Барча ҳисобот ва таҳлиллар DWH платформасида амалга оширилишини ҳисобга олиб, у нафақат кўп сонли ички операцион тизимлардан маълумотларни бир жойда тўплашини, балки маълум вақтда ушбу транзакцион тизимлардан катта юкни ҳам олиб ташлашини қайд этиш мумкин.

Масалан, илгари янги турдаги ҳисоботни олиш учун бир неча кун, ҳатто, ҳафталар кутиш керак бўлган. Чунки ижрочи бир нечта қуйи тизимлардан катта ҳажмдаги маълумотларни қўлда тўплаш ва қайта ишлашга мажбур эди. Бундай манипуляциялар кўп вақт ва ресурсларни талаб қиларди. Энди DWH’га асосланган янги технологиялар билан ушбу вазифалар бир зумда жуда кам куч сарфлаб амалга ошириладиган бўлди.

Хавфсизлик нуқтаи назаридан, платформада маълумотларнинг хавфсизлигини таъминлаш тўрт даражада амалга оширилади.

Бугунги кунга келиб лойиҳанинг биринчи босқичи якунланди. Унга кўра, Банкда асосий манбалардан олинган барча маълумотларни тўплаш жараёни автоматлаштирилиб, уларни интеграция қилиш жараёни якунланди.

Кейинги босқичда платформанинг таҳлил қисми сунъий интеллект (Artificial intelligence – AI), машина ўрганиши (Machine learning – ML) ва катта маълумотлар (Big Data) каби янада илғор усул ҳамда технологиялар асосида кенгайтирилади. Натижада, нафақат анъанавий операцион ички ва ташқи тизимларнинг маълумотлари, балки оммавий доменлар ва ижтимоий тармоқлардан ҳам маълумотларни олиш имкони яратилади.

– Ушбу платформанинг ишга тушиши билан Банк таҳлилий фаолиятини бирламчи ва тавсифловчи даражадан прогноз қилувчи даражага кўтаради. Бу эса бошқарув аппарати ва бизнес йўналишлар сунъий интеллект томонидан олдиндан тайёрланган ва ҳисоблаб чиқилган вариантларни қарор қабул қилиш жараёнига татбиқ эта олади, – дейди Ўзсаноатқурилишбанк Бошқарув раиси маслаҳатчиси Акмал Ҳамидов.

Шунингдек, маълумотлар омборининг мавжудлиги қуйидаги глобал стратегияларни амалга ошириш учун асос бўлиб хизмат қилади:

Ҳисоботларни автоматлаштиради. DWH платформаси кўпгина ҳисоботларни олдиндан белгиланган стандарт шаблон бўйича автоматлаштиришга имкон беради. Бу эса, бизнес бўлинмаларнинг ҳисобот тайёрлаш билан боғлиқ ишларини қисқартиради ва асосий фаолияти учун сезиларли вақтни тежайди.

Маълумотлар сифати ва ҳисоботлар тўғрилигини таъминлайди. DWH платформаси маълумотларни умумий ва стандарт форматларга ўтказиш функциясига эга. Маълумотлар ва ҳисоботларни стандартлаштириш банк бўлимларига ҳеч қандай тафовутсиз ўзаро таққосланадиган ва яхши шаклланган натижаларни олиш имконини беради.

Ҳисоботлар мустақил тайёрланишига хизмат қилади. DWH платформаси оддий ходимларга ахборот технологиялари департаменти ёрдамисиз қўшимча манбаларни талаб қилмаган ҳолда ҳисоботларни яратишга имкон бериб, юқори иқтисодий самарадорлик касб этади.

Мухтасар айтганда, ривожланган бизнес таҳлили янада асослантирилган қарорларни қабул қилишга ёрдам беради. Бу, ўз навбатида, ҳар қандай бизнес соҳасида инвестицияларнинг юқори рентабеллиги ва рискларнинг паст даражада бўлишини таъминлайди.

Банк Ахборот хизмати

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид