Трамп: Байден Афғонистондан қўшинларни олиб чиқиш режасини бузди
АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампнинг таъкидлашича, Жо Байден қўшинларни Афғонистондан олиб чиқишда олдинги маъмуриятнинг режасини бузган.
“Байден маъмурияти армияни олиб чиқиб кетаётганини айтди. Улар тинч аҳолини олиб чиқмади. Биринчи навбатда тинч аҳолини олиб чиқиб кетиш зарур”, деди Трамп Fox News телеканалига берган интервьюсида. “Ҳарбийларимиз ҳозирда катта хавф остида, Кобул аэропортига қатнаётган самолётлар хавф остида қолди”.
“Байден режани бузди ва армияни биринчи бўлиб олиб чиқди. Бу мамлакат учун жуда қайғули кун ва катта шармандалик”, дея қўшимча қилди Трамп.
Трампнинг таъкидлашича, унинг назорати остида кучларнинг хавфсиз олиб чиқиб кетилиши таъминланган бўлар эди. “Биз хавфсиз чиқиб кетишимиз мумкин эди. Биз барча АҚШ фуқароларини ва бизга ёрдам берганларни ҳам олиб кетишимиз мумкин эди”, деди Трамп.
Кобул аэропортидаги портлашлар ҳозирги маъмурият бошқарувидаги АҚШ қўшинларининг заифлигини кўрсатди.
“Биз кучсизмиз, ожизмиз. Бизни ўзлари нима қилаётганларини тушунмайдиган одамлар бошқармоқда”, деди у мухбирнинг содир бўлган воқеага муносабати ҳақидаги саволига жавоб бераркан.
Мавзуга оид
18:20 / 18.12.2024
Ўзбекистон 2025 йилда ҳам Афғонистонга электр энергиясини етказиб беради
17:52 / 07.12.2024
Қирғизистон президенти АҚШ ва Европани «Толибон»ни тан олишга чақирди
17:43 / 03.12.2024
Афғонистонда TAPI газ қувури қурилиши бошланди
17:31 / 03.12.2024