Ўзбекистон | 14:22 / 13.09.2021
14454
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонга Pfizer вакцинасининг илк партияси олиб келинди

Тошкент халқаро аэропортига 1 200 000 дозадан ортиқ Pfizer/BioNTech вакцинаси юкланган самолёт келиб қўнди.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент халқаро аэропортига 1 200 000 дозадан ортиқ Pfizer/BioNTech вакцинаси юкланган самолёт келиб қўнгани ҳақида хабар берди.

Айни пайтда Ўзбекистонда ZF-UZ-VAC2001, AstraZeneca, Sputnik V ва Moderna вакциналаридан фойдаланилмоқда. Pfizer/BioNTech вакцинаси Ўзбекистонда қўлланаётган 5-вакцина бўлди.

Шундай қилиб, Ўзбекистонга келтирилган вакциналарнинг жами миқдори 24 002 540 дозани ташкил қилмоқда. 

Шундан: 

  • 1 342 480  дозаси AstraZeneca,
  • 18 000 000 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001,
  • 460 000 дозаси Sputnik V, 
  • 3 000 060 дозаси Moderna,
  • 1 200 000 дозаси Pfizer/BioNTech вакцинасидир.

Айни кунгача Ўзбекистонда жами 16 861 167 доза вакцинадан фойдаланилиб, тўлиқ эмланган фуқаролар 3 121 019 нафарни ташкил қилмоқда.

Мавзуга оид