Жаҳон | 11:34 / 06.12.2022
6026
4 дақиқада ўқилади

Pfizer ва BioNTech компаниялари Moderna'га қарши патент даъвоси билан судга мурожаат қилди

Pfizer Inc. ва BioNTech SE Moderna Inc.'нинг COVID-19'га қарши вакцинаси учун патент ҳужжатларини ҳақиқий эмас деб тан олишга интиляпти.

Фото: Reuters

Американинг Pfizer Inc. компанияси ва унинг немис ҳамкори BioNTech SE Американинг Moderna Inc. ташаббуси бўйича Бостон федерал судидаги ишни бекор қилиш, шунингдек, COVID-19'га қарши вакцина патент ҳужжатларини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида патент даъвоси билан мурожаат қилди. Pfizer Inc. вакили. 5 декабрь, душанба куни унинг компанияси, шунингдек, BioNTech ўз интеллектуал мулк эгалигига ишончи комил экани ва Moderna Inc. даъволаридан «қаттиқ ҳимоя қилиши»ни билдирди.

Moderna Inc. бу борада ҳали ҳеч қандай изоҳ бермади.

Американинг Moderna Inc. биотехнология компанияси 26 август куни Pfizer Inc. ва BioNTech SE компанияларига қарши даъво аризаси тўғрисида эълон қилди. Ушбу компаниялар Moderna Inc. ўзининг патентланган мулки деб ҳисоблаган Comirnaty вакцинасини ишлаб чиқишда ишланмалардан фойдаланганликда айланди. Даъволар Бостондаги Массачусетс округ судига ва Дюсселдорф Олий судига топширилган.

Moderna Inc. позициясига кўра, Американинг Pfizer Inc. компанияси томонидан Германиянинг BioNTech SE ширкати билан биргаликда ишлаб чиқилган Comirnaty COVID-19'га қарши вакцинаси компаниянинг мРНК-вакциналари «фундаментал технологияси» бўйича патентларини бузади ҳамда 2010 ва 2016 йиллар оралиғида рўйхатга олинган, шу жумладан, коронавирус тадқиқотлари соҳасидаги патентланган ишланмалардан фойдаланган.

Даъвогарнинг фикрига кўра, Pfizer Inc. ва BioNTech SE ўзларининг вакциналарини Moderna Inc. ишланмалари туфайли яратди ва атайлаб, бир қатор синовлардан сўнг, бошқа вариантлардан кўра уларни афзал кўрди - шунинг учун фармацевтика гигантларининг дуэти дунёда биринчилардан бўлиб ўз вакцинасини яратишга муваффақ бўлди. Moderna Inc. эса кейинчалик ўзининг COVID-19'га қарши Spikevax вакцинасини тақдим этди, аммо у Қўшма Штатларда Comirnaty билан таққосланадиган миқдорда эмлаш учун ишлатилган, дейилади пресс-релизда.

Moderna Inc. фақат 2022 йилда судга мурожаат қилганини таъкидлади, чунки 2020 йил октябрь ойида пандемия даврида COVID-19'га қарши вакцина яратиш соҳасидаги ўз ишланмаларидан «адолатли глобал фойдаланиш» тамойилларига риоя қилишга ваъда берган.

Pfizer Inc. ва BioNTech SE 5 декабрь куни Moderna Inc.'нинг даъвосини «ревизионистик тарих» деб атаб, вакциналарни ўзлари ишлаб чиққанини маълум қилди. Билдирилишича, компаниянинг патентларида қайд этилган нарсалар тадқиқотнинг ушбу соҳасига «ҳақиқий ҳиссаси»дан анча юқори.

Reuters агентлигининг эслатишича, ҳар учала фирма вакциналар бўйича бошқа компаниялар билан АҚШ патентига оид тортишувларда ҳам иштирок этяпти.

BioNTech SE компаниясининг Pfizer билан биргаликда вакцина яратишдаги муваффақияти шунчалик катта бўлдики, 2020-2021 йилларда Германия ялпи ички маҳсулоти ўсишини ва мамлакатда саратонга қарши дорилар ва безгакка қарши вакцина ишлаб чиқаришни тезлаштирди, шунингдек, немис фармацевтика маҳсулотларига буюртмаларни таъминлади ва инвесторларни бойитди. 

Шу тариқа, BioNTech SE асосчилари Угур Шаҳин ва Ўзлем Туречи, Comirnaty вакцинаси чиқарилгандан сўнг, Германиянинг энг бой 10 фуқароси рўйхатига киришди.

Энг бадавлат немисларга эгизак ака-ука Андреас ва Томас Штрюнгманлар айланди, улар BioNTech SE компаниясини ташкил этиш учун 180 миллион доллар бошланғич капитал ажратган ва 2021 йилда унинг 47 фоиз акцияларига эгалик қилган.

Мавзуга оид