Жаҳон | 17:00 / 23.04.2022
11336
1 дақиқада ўқилади

ЖССТ коронавирусга қарши Pfizer таблеткаларини тавсия қилди 

Маълумот берилишича, уч марта ўтказилган лаборатория синовлари давомида ушбу препарат коронавируснинг “омикрон” штаммига қарши самарадорлигини кўрсатган.

Фото: Pfizer

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавируснинг енгил ва ўртача шакллари билан оғриган беморларга Pfizer компаниясининг Paxlovid таблеткаларини "қатъиян тавсия қилди".

ЖССТнинг маълумот беришича, уч марта ўтказилган лаборатория синовлари давомида ушбу препарат коронавируснинг “омикрон” штаммига қарши самарадорлигини кўрсатган.

Pfizer таблеткасини АҚШнинг FDA тиббиёт регулятори ҳам маъқуллаган.

Шу билан бирга, ЖССТ коронавирусга қарши вакциналар тақсимланишидаги тенгсизлик камбағал давлатларни яна “навбатнинг охирига суриб қўйиши”дан хавотир билдирган.

Мавзуга оид