Ўзбекистон | 14:48 / 27.09.2021
6198
2 дақиқада ўқилади

Тошкент метросида юз берган носозлик туфайли йўловчилар бекатда туширилди

Фото: KUN.UZ

Жорий йилнинг 27 сентябрь куни соат 10:20лар атрофида Тошкент метросининг "Халқлар дўстлиги" бекатидан ҳаракатланиши лозим бўлган 3-йўналишдаги ҳаракат таркибида техник носозлик аниқланди

"Тошкент метрополитени" УК хабарига кўра, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, йўловчилар бекатда туширилган. Ҳаракат таркиби техник кўрик пунктига жўнатилган.

"Келтирилган ноқулайликлар учун йўловчилардан узр сўраймиз", дейилади "Тошкент метрополитени" маълумотида.

Жорий йил 20 сентябрь соат 09:10да “Ғафур Ғулом” бекатидан “Чорсу” бекатига ҳаракатланиши лозим бўлган 41-йўналишдаги ҳаракат таркиби ҳаво тақсимлаш тизимида техник носозлик юзага келганди. Йўловчилар бекатда туширилган ва ортда ҳаракатланган 43-йўналишдаги ҳаракат таркиби ёрдам сифатида келиб, носоз ҳаракат таркибини техник кўрик пунктига олиб кетган.

22 сентябр куни эса соат 08:37да "Халқлар дўстлиги" бекатида 13-йўналишдаги ҳаракат таркибининг 2-вагонидаги 4-эшиклари техник носозлик туфайли ёпилмай қолганди. Йўловчилар ушбу поезддан туширилган. Ортдан келаётган 5-йўналишдаги ҳаракат таркиби бир дақиқада етиб келиб йўловчиларни олиб кетган.

 

Мавзуга оид