Жаҳон | 19:20 / 06.10.2021
14611
2 дақиқада ўқилади

Афғонистоннинг собиқ президенти мамлакатдан қочишни олдиндан режалаштирган - манба

Афғонистоннинг собиқ президенти Ашраф Ғани Афғонистондан қочишни олдиндан режалаштирган. Бу ҳақда 1TV афғон телеканали хабар берди.  

Фото: Reuters

Телеканал манбаси маълумотларига кўра, Ғани Кобул толиблар назоратига ўтишидан бир ой олдин мамлакатдан чиқиб кетиш бўйича машғулотлар ўтказа бошлаган.

Шу билан бирга, аввалги ҳукумат мамлакатдан катта миқдорда пул олиб чиқишга бир ҳафтадан кўпроқ тайёрланган. 

15 августда “Толибон” Кобулга киргач, Ашраф Ғани истеъфога чиққанини эълон қилган ва ўз оиласи билан бирга БААга учиб кетган. Гувоҳларнинг таъкидлашича, у ўзи билан бирга катта миқдорда пул олиб кетган. Кейинроқ Ғанининг ўзи бу хабарларни рад этган ва мамлакатни “фақатгина бир кўйлак, салла ва туфлида” тарк этганини айтган.

Афғонистон ОАВнинг таъкидлашича, бир нечта юқори лавозимли мансабдор шахслар Ғанининг қариндошларини Кобул ишғол қилинишидан бир неча кун олдиноқ БААга олиб чиқишни режалаштирган.

Аввалроқ Ғани билан мамлакатни тарк этган шахслардан бири Кобулдан қочиш вақтида президент қароргоҳида фавқулодда вазият учун шай турган бир нечта вертолётдан фойдаланилгани, собиқ президент билан Афғонистонни умумий ҳисобда 54 киши, жумладан, 22 учувчи ва техник ходим ҳамда 22 тансоқчи тарк этганини маълум қилган.

Мавзуга оид