АҚШ Ўзбекистондаги президентлик сайловлари бўйича баёнот берди
АҚШ Давлат департаменти Ўзбекистондаги президентлик сайлови натижаларини эътироф этган ҳолда, ЕХҲТ қўшма миссияси баёнотига қўшилишини билдирди.
“Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистон халқининг 24 октябр куни бўлиб ўтган президентлик сайловларида овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланганини қўллаб-қувватлайди. Биз ЕХҲТ ДИИҲБ кузатув миссиясининг овоз бериш жараёнлари тинч ўтгани ва сайловчиларнинг юқори фаоллиги ҳақидаги фикрларига қўшилган ҳолда, ЕХҲТ миссиясининг сайловлар ҳаддан ташқари чекланган сиёсий муҳитда ўтгани ва сайловнинг муҳим кафолатлари эътиборга олинмагани ҳақидаги баёнотлари борасида ҳам ҳамфикрмиз.
Қўшма Штатлар Ўзбекистон ҳукуматининг ЕХҲТ ДИИҲБ кузатув миссияси билан яхшиланган ҳамкорлигини олқишлайди ҳамда ЕХҲТнинг сайловларга доир, шунингдек, фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқларни таъминлаш борасидаги тавсияларини ҳаётга татбиқ этишга чақириб қолади. Биз Ўзбекистон ҳукумати билан икки томонлама ҳамда минтақавий аҳамиятга молик шу ва бошқа масалаларда ҳамкорликни давом эттириш тарафдоримиз”, - дейилади баёнотда.
Мавзуга оид
22:10 / 23.12.2024
АҚШ Хитойнинг эски чипларига нисбатан тергов бошлади
19:00 / 23.12.2024
Трамп: АҚШ ҳукумати расман фақат иккита жинсни - эркак ва аёлни тан олади
18:12 / 23.12.2024
Байден ўлимга ҳукм этилган 37 нафар маҳбуснинг жазосини енгиллаштирди
17:17 / 23.12.2024