Толиблар ўнлаб раҳбарлик лавозимларига тайинловларни амалга оширди
Ҳаракатнинг 43 нафар вакили вилоят губернатори, ўринбосари ва маҳаллий полиция бошқармаси раҳбари лавозимларига тайинланган.
“Толибон” ҳаракати Афғонистон вилоятларидаги 40дан ортиқ раҳбарлик лавозимларига тайинловларни амалга оширди. Бу ҳақда Ariana News телеканали хабар берди.
Маълумот берилишича, ҳаракатнинг 43 нафар вакили вилоят губернатори, ўринбосари ва маҳаллий полиция бошқармаси раҳбари лавозимларига тайинланган. Кобул вилоятига Қори Барёл губернатор этиб тайинланган. Вали Жон Ҳамза Кобул полиция бошқармаси раҳбари бўлган.
“Толибон” жами 17 вилоятга янги губернаторларни тайинлаган. Ўнта вилоятда полициянинг янги раҳбарлари ўз лавозимларини эгаллаган.
Тайинловлар “Толибон” етакчиси Ҳайбатулла Охундзоданинг фармони билан амалга оширилган.
Мавзуга оид
17:13 / 25.12.2024
Ўзбекистон Афғонистон аҳолисига инсонпарварлик ёрдами ва «Саломатлик» поездини жўнатди
17:10 / 25.12.2024
Покистон Афғонистондаги нишонларга ҳаводан зарба берди
18:20 / 18.12.2024
Ўзбекистон 2025 йилда ҳам Афғонистонга электр энергиясини етказиб беради
17:52 / 07.12.2024