Бухорода қўлга олинган қидирувдаги шахс тезкор ходимга пора бермоқчи бўлди
Жиноят содир этгани учун қидирувда бўлган сирдарёлик фуқаро Бухоро шаҳрида қўлга олингач, ички ишлар органи ходимига 500 АҚШ доллари миқдорида пора таклиф қилди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Боёвут туманида яшовчи, 1983 йилда туғилган фуқаро Ю.Ж. жорий йилнинг 12 ноябр куни Жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар суди томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “Б” бандида кўрсатилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилган. Суд-тергов органларидан яшириниб юрганлиги учун унга нисбатан сиртдан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган ҳамда қидирув эълон қилинган.
Бухоро шаҳар ИИО ва ФМБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор профилактик тадбири давомида Ю.Ж. Бухоро шаҳрида қўлга олинган. У ўзига нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чорасини қўлламаслик эвазига ички ишлар органи ходимига 500 АҚШ доллари пора беришни таклиф қилган. Ю.Ж. Бухоро шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ биносидаги хизмат хонада тезкор ходимга 4,2 млн сўм ва 100 АҚШ долларини пора тариқасида берган вақтда ушланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Олдинроқ Бухорода мудофаа бўлими бошлиғи пора билан қўлга тушганди.
Мавзуга оид
17:03 / 15.12.2024
Бухорода ҳайдовчи маст ҳолда автобус бошқариб, одам ташиётганда ушланди
21:00 / 09.12.2024
200 долларлик фотосурат, “иш битирган” курка болалари ва қўшмачининг “танка”си – ноодатий поралар
15:29 / 03.12.2024
Бухоро шаҳрининг тарихий қисмида мотоцикл ва скутер кабиларнинг ҳаракати чекланди
19:25 / 02.12.2024