Ўзбекистон | 11:17 / 30.11.2021
57571
1 дақиқада ўқилади

Навоий вилоятининг собиқ ҳокими операция қилинди

Қобул Турсуновда оғир жарроҳлик амалиёти ўтказилди.

Фото: Kun.uz

Навоий вилоятининг собиқ ҳокими Қобул Турсунов 10 соат давом этган жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди.

Kun.uz манбасига кўра, собиқ ҳокимда интубацион наркоз остида ламинэктомияси ва бел соҳаси умуртқаларини ТПФ - транс педикуляр фиксатор система билан стабилизация қилиш жарроҳлик амалиёти ўтказилган.

Амалиёт Навоий вилояти Кўп тармоқли тиббиёт марказида Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази директори ўринбосари, тиббиёт фанлари доктори Равшан Юлдашев ва навоийлик нейрожарроҳлар ҳамкорлигида амалга оширилган.  

Таъкидланишича, ҳозирда беморнинг аҳволи қониқарли, кейинги реабилитация муолажалари давом эттирилмоқда.

Қобул Турсунов 2021 йилнинг 8 ноябрь куни соғлиги ёмонлашгани сабабли вазифасидан озод этилганди. Кейинчалик собиқ ҳоким шу куни фармойиш чиқариб, бир қатор ташкилотларга жами 22 млрд 491 млн сўм маблағ ажратгани маълум бўлди.

Мавзуга оид