Нурота тумани ҳокими Экоқўмита раисига биринчи ўринбосар бўлди
Навоий вилояти Нурота тумани ҳокими вазифасида ишлаб келаётган Халилов Умарбек Яхшимуродович Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган. Kun.uz манбаси ушбу маълумотни тасдиқлади.
Умарбек Халилов 2019 йилнинг 12 мартидан Нурота тумани ҳокими бўлиб ишлаб келаётганди. У 2017 йилнинг апрелидан 2018 йилнинг майигача Навоий шаҳри ҳокими, 2018 йилнинг май ойидан 2019 йил мартгача Бош прокуратура ҳузуридаги Агроинспекция раҳбари лавозимида фаолият юритган.
Умарбек Халилов 1977 йилда Нурота туманида туғилган. 1999 йилда Тошкент давлат университетини тамомлаган.
2021 йилнинг 30 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ялпи мажлисида Нарзулло Обломуродов номзоди Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси лавозимига маъқулланганди.
Мавзуга оид
16:07 / 03.12.2024
Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти ҳудудий бошқармасига янги раҳбар тайинланди
19:25 / 02.12.2024
Навоийда пора олган ИИБ ходими озодликдан маҳрум қилинди
12:16 / 01.11.2024
Навоийда одамлар даромадини кўпайтириш масаласи кўриб чиқилди
21:27 / 31.10.2024