Андижонда алимент ва коммунал тўловлари учун ундирилган 172 млн сўмни ўзлаштирган собиқ ҳисобчи қўлга олинди
Банк-клиент дастурига сохта маълумотлар киритиш орқали аҳолидан алимент ва коммунал тўловлари учун ундирилган 172 млн сўм ўзлаштирилган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Андижон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, туман почта алоқа боғланмаси собиқ бош ҳисобчиси К.А. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, банк-клиент дастурига сохта маълумотлар киритиш орқали аҳолидан алимент ва коммунал тўловлари учун ундирилган 172 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ, Андижонда ишга ва ўқишга киритиб қўйиш эвазига 32 000 АҚШ доллари олган фирибгарлар ушланганлиги хабар қилинган эди.
Мавзуга оид
22:39 / 07.01.2025
Андижонда 518 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган чойхона аниқланди
08:14 / 07.01.2025
Андижондаги хонадонда газ портлаши оқибатида бир киши вафот этди
01:01 / 06.01.2025
Андижонда маиший савдо дўконида ёнғин чиқди
14:37 / 27.12.2024