Ўзбекистон | 18:15 / 17.03.2022
15808
1 дақиқада ўқилади
Навоийда лайлакқор ёғди
Навоий вилоятининг шимолий ва тоғли ҳудудларига қиш қайтди.
Kun.uz мухбирининг хабар беришича, бугун Зарафшон шаҳрида деярли кун давомида лайлакқор ёғган. Яқинда гуллаган дарахтлар яна оппоқ қорга бурканган. Айни дамда вилоят марказидан 200 км олисда жойлашган шаҳарда қиш ҳарорати ҳукмрон.
Тушдан кейин Нурота ва Конимех туманларида ҳам қор ёға бошлаган.
Олдинроқ “Ўзгидромет” 19-20 мартда кечалари ҳаво ҳарорати 0-3 даража илиққача пасайиши, Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида баъзи жойларда ҳавода ва тупроқ юзасида 1-2 даража совуққача бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирганди.
Мавзуга оид
07:43 / 16.01.2025
11,5 гектар ерни 32 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди
15:21 / 10.01.2025
Танқиддан сўнг: Навоийда 167 хонадонли “новостройка”ни 425 кишига сотган қурувчи қамоққа олинди
19:28 / 05.01.2025
Навоий ИЭСдаги трансформаторда ёнғин содир бўлди
10:01 / 05.01.2025