Ўзбекистон | 07:58 / 29.03.2022
3473
1 дақиқада ўқилади

Тошкентдан Деҳлига парвозлар сони оширилди

Uzbekistan Airways Тошкент – Деҳли – Тошкент халқаро йўналиши бўйича қатновлар сони оширилаётгани ҳақида хабар берди. 

Фото: Kun.uz

Қайд этилишича, айни пайтда авиақатновлар сешанба ва жума кунлари мунтазам амалга оширилмоқда.

Авиакомпания хабарига кўра, 17 апрелдан бошлаб парвозлар якшанба кунлари, 4 майдан эса чоршанба кунлари ҳам амалга оширилади.

Авиачипталарни www.uzairways.com расмий сайтида, Uzbekistan Airways Sales филиалида ва авиакомпаниянинг агентларидан харид қилиш мумкин.

Бундан аввал Uzbekistan Airways Наманган – Олмаота йўналиши бўйича мунтазам парвозларни йўлга қўйиши хабар берилганди.

Мавзуга оид