Самарқандда 27 ёшли аёлни фоҳишалик учун Туркияга юбормоқчи бўлган аёл ушланди
ИИБ ходимлари томонидан аёл Самарқанд аэропортида қўлга олинган.
Вилоят ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 16 март куни Самарқанд шаҳрида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан одам савдосига қарши тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбирда 27 ёшли аёлни Туркияга фоҳишалик қилиш учун юбормоқчи бўлган 36 ёшли аёл Самарқанд аэропортида ушланган. Ҳолат холислар иштирокида тегишли тартибда расмийлаштирилган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлимига тақдим этилган. Аёлга нисбатан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилган.
Аввалроқ, Тошкентда ёш қизларни фоҳишалик қилиш учун Туркияга сотиб юбораётган аёл ушланганди.
Мавзуга оид
09:42 / 10.01.2025
Самарқанд вилояти ИИБ тезкор ходими 10 минг доллар билан ушланди
18:38 / 11.12.2024
Марказий Осиёда одам савдоси кўрсаткичлари пасаймаяпти – БМТ
12:18 / 08.12.2024
Самарқандда қаровсиз қолган 14 ёшли қиз вақтинча қариндошлари қаровига топширилди
19:17 / 28.11.2024