Навоийда 2 та шаҳар ва 2 та туман ҳокими ўзгарди
Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсуновнинг тегишли қарорлари билан Навоий ва Зарафшон шаҳарларига, шунингдек, Навбаҳор ва Конимех туманларига ҳокимлар тайинланди.
Муратхан Эгамқулов Навоий шаҳри ҳокими лавозимига тайинланган. М.Эгамқулов бугунги кунгача Конимех тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётганди.
Навоий шаҳрига 2018 йил майидан буён Муҳиддин Бозоров раҳбарлик қилиб келаётганди. Унинг кейинги фаолияти ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
Конимех туманига Эгамқулов ўрнига Руслан Рўзиев янги ҳоким этиб тайинланди.
Рўзиев бугунгача Навоий вилояти прокурорининг ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.
Назирбек Раҳмонов Зарафшон шаҳри ҳокими этиб тайинланди. Н.Раҳмонов ҳозиргача «НКМК жамғармаси» бош директори лавозимида ишлаган.
2018 йил майидан буён Зарафшон шаҳар ҳокими лавозимида ишлаб келган Анвар Ражабов 2022 йил 19 апрелида президент раислигида маҳаллабай ишлаш тизими натижадорлигини ошириш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида лавозимдан олинганди.
Азамат Ўроқов Навбаҳор тумани ҳокими этиб тайинланди. У бугунга қадар Навоий вилояти Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи бўлган.
Шу кунгача Навбаҳор туманига ҳокимлик қилиб келган Лочин Облоқулов лавозимдан олиниши сабаби ва кейинги фаолияти ҳақида ҳозирча маълум эмас.
Мавзуга оид
10:41
Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказига бош шифокор тайинланди
16:31 / 10.01.2025
UzAuto Motors компаниясига вақтинчалик раҳбар тайинланди
18:18 / 03.01.2025
Навоийда “аризачи” Бош прокуратура департаменти ходимларини чув тушириб, тезкор тадбирдаги пулни олиб қочди
14:46 / 03.01.2025