БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Хитойга борди
Мишел Бачелет Гуандун провинцияси ва Шинжон-Уйғур автоном районига боради. Коронавирусга қарши чоралар туфайли журналистларга делегация билан бирга юриш ва Бачелетнинг мулоқотларини кузатишга рухсат берилмайди.
БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Мишел Бачелет ташриф билан Хитойга келди.
ХХР ташқи ишлар вазирлиги вакили Ван Вэнбиннинг сўзларига кўра, Бачелет 28 майгача давом этадиган ташрифи доирасида Хитойдаги тегишли давлат тузилмалари раҳбарлари ва вакиллари билан учрашади.
Бундан ташқари, у Гуандун провинцияси ва Шинжон-Уйғур автоном районига боради.
Ташрифдан мақсад, томонлар ҳамкорлиги асосида бутун дунёда инсон ҳуқуқларини илгари суришда ижобий рол ўйнаш, деди Вэнбин.
Ваннинг билдиришича, коронавирусга қарши чоралар туфайли журналистларга делегация билан бирга юриш ва Бачелетнинг мулоқотларини кузатишга рухсат берилмайди.
Бачелетнинг ташрифи Гуандун провинцияси маъмурий маркази бўлган Гуанчжоу шаҳридан бошланади.
Мавзуга оид
23:24 / 23.12.2024
Хитойда мураккаб вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон фуқаролари ватанга қайтарилди
22:10 / 23.12.2024
АҚШ Хитойнинг эски чипларига нисбатан тергов бошлади
11:25 / 23.12.2024
Хитойда 2024 йилнинг энг яхши автомобиллари эълон қилинди
21:44 / 22.12.2024