Самарқандда 5 сотих ерни 100 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди
У келишилган пулдан 70 минг доллар олаётганда қўлга олинган.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, ДХХ вилоят бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши кураш бўлими ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбирда Самарқанд туманида яшовчи, вақтинча ишсиз Х.С. мазкур туманда яшовчи фуқарога иссиқхона қуриш учун ажратилган 50 сотих ернинг 5 сотихини бошқа бир фуқаронинг номига фабрика қуриш учун расмийлаштириб бериш эвазига ундан 100 минг доллар талаб қилиб, сўралган пулдан 70 минг доллар олаётган вақтида жиноят устида қўлга олинди.
Қайд этилишича, ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ, Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида 1 миллион долларга ер сотмоқчи бўлган шахслар ушланганди.
Мавзуга оид
15:57 / 11.01.2025
Ўзбекистонда “яшил боғлар” барпо этиш режалаштирилмоқда
11:50 / 10.01.2025
100 минг гектар ер майдонлари аҳолига ижарага берилади
09:42 / 10.01.2025
Самарқанд вилояти ИИБ тезкор ходими 10 минг доллар билан ушланди
12:18 / 08.12.2024