Bayraktar дронлари муаллифи оиласи билан Ўзбекистонга келди
Учувчисиз учувчи жанговар аппаратлар ишлаб чиқарувчиси, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг куёви Салжуқ Байрактар рафиқаси Сумайя Эрдўған ва фарзанди билан Бухорода бўлиб турибди.
Ижтимоий тармоқларда оиланинг Ёшлар агентлиги директори Алишер Саъдуллаев ва инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Олимжон Тўйчиев билан тушган сурати тарқалди.
Туристик ташриф билан Бухорога келган Салжуқ Байрактар, Kun.uz'га маълум бўлишича, 3-4 июн кунлари Бухоро шаҳрида ўтаётган Туркий давлатлар ташкилотининг IV Ёш лидерлар форумида қатнашган.
Мудофаа саноати тадбиркори форум доирасида ёшларга тадбиркорлик ва медиа йўналишида маҳорат дарслари ўтган.
У бугун, 4 июн куни Минораи Калонда ўтадиган ўзбекистонлик лидер ёшлар билан учрашувда қатнашиши, тадбиркорлик кўникмалари мавзусида нутқ сўзлаши кутилмоқда. Шунингдек, Ўзбекистонга сафари давомида Самарқанд ва Тошкентга ҳам бориши режа қилинган.
Маълумот учун, Салжуқ Байроқдор 2016 йил май ойида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг кенжа қизи Сумайя Эрдўғанга уйланган.
Унинг Bayraktar номли дронлари Туркия хавфсизлик кучлари томонидан терроризмга қарши операцияларда, Сурия фуқаролар урушида, Иккинчи Ливия фуқаролар урушида, Иккинчи Тоғли Қорабоғ ҳамда Украинадаги можароларда ишлатилиб, катта ном қозонди.
Мавзуга оид
21:04 / 22.12.2024
Туркияда тиббий вертолёт шифохона биносига урилиб, қулаб тушди
11:37 / 22.12.2024
Ўғриликда айбланиб 4 йилдан буён қидирувда бўлган аёл Туркиядан Ўзбекистонга депорт қилинди
20:38 / 20.12.2024
Эрдўған Сурия шимолидаги террорчиларни зарарсизлантириш вақти келганини айтди
17:42 / 20.12.2024