Самарқанд, Тошкент ва Андижонда фуқароларни пул эвазига ўқишга киритмоқчи бўлган шахслар ушланди
Самарқандда Самарқанд давлат университети ўқитувчиси, Тошкентда талаба, Андижонда эса техникум директори фуқароларни ўқишга киритиб қўйиш учун пул олаётганда қўлга олинган.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг хабар беришича, департамент ҳамда ДХХ Қўшработ тумани бўлимлари томонидан 2022 йил 9 июнь куни тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбирда, СамДУ ўқитувчиси С.М. фуқаро Н.ни 4 минг доллар эвазига ушбу университет қошидаги “Ўзбекистон-Финландия” педагогика институтининг “Тасвирий санъат ва чизмачилик” йўналишига ўқишга киритиб қўйишга келишиб, шундан 2 минг долларни жорий йил 7 июн куни қўлга киритиб, қолган 2 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Тадбир давомида С.М. ўз айбига иқрор бўлиб, Н.дан олган 2 минг долларни қайтаргани процессуал тартибда расмийлаштирилган.
Шу каби, департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамда ДХХ ходимлари ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирда, фуқаро У.М. ва Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети талабаси Н.Р. фуқаро Д.ни танишлари ёрдамида ушбу университетга ўқишга киритиб қўйиш эвазига 3,5 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Бундан ташқари, департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси томонидан фуқаро мурожаатига асосан ўтказилган тезкор тадбирда, Бўстон тумани Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми директори А.А. ўз хизмат мавқейидан фойдаланиб, фуқаро О.ни ўзи раҳбарлик қилиб келаётган техникумга ўқишга киритиб қўйиши эвазига 300 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Қайд этилишича, юқоридаги ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
21:00 / 09.12.2024
200 долларлик фотосурат, “иш битирган” курка болалари ва қўшмачининг “танка”си – ноодатий поралар
19:25 / 02.12.2024
Навоийда пора олган ИИБ ходими озодликдан маҳрум қилинди
12:07 / 30.11.2024
Давлат кадастрлар палатасининг Янгиҳаёт туман филиали собиқ бошлиғи 12 йилга қамалди
14:48 / 17.11.2024