Навоийда юлдузларни кузатиш хизмати бўлган сайёҳлик мажмуаси қуриляпти
Вилоят марказидан қарийб 150 километр олисда, Қизилқум чўлида бунёд этилаётган масканда сайёҳлар от, туя ҳамда квадроциклда сайр қилиш имконига ҳам эга бўлишади.
Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг Kun.uz’га хабар беришича, Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов Конимех туманининг Янгиғазғон овули ҳудудида қурилаётган мазкур лойиҳа билан танишган. Вилоят раҳбари қурилиш ишларининг бориши ва мажмуада дам олувчилар учун яратилаётган шарт-шароитларни кўздан кечирган.
Таъкидланишича, бу ерда сайёҳлар учун анъанавий ва ноанъанавий бўлган 10 га яқин хизмат турлари йўлга қўйилади. От, туяда ҳамда квадроциклда сайр қилиш, туз ва туя сути билан даволаш, юлдузларни кузатиш хизматлари шулар жумласидандир.
Ушбу маскан лойиҳа қувватига кўра кунига 250 нафарга яқин дам олувчига хизмат кўрсатади. Мажмуа ишга тушгач туризм хизмати экспорти йилига 800 минг долларни ташкил этиши кўзда тутилган.
Мавзуга оид
13:59 / 04.01.2025
Таиландда фил испаниялик талаба қизни ўлдириб қўйди
18:18 / 03.01.2025
Навоийда “аризачи” Бош прокуратура департаменти ходимларини чув тушириб, тезкор тадбирдаги пулни олиб қочди
14:11 / 18.12.2024
Россияда Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида энг яхши сайёҳлик йўналиши деб тан олинди
16:07 / 03.12.2024