“Сбербанк” Ўзбекистон ва Қирғизистонга рублда бепул пул ўтказмаларини йўлга қўйди
Ўзбекистоннинг 5та банки карталарига “Сбербанк” Онлайн иловаси орқали кунига 50 минг рублгача комиссиясиз пул ўтказмаларини амалга ошириш мумкин бўлади. Бунинг ортидан рублнинг сўмга нисбатан босими янада ортиши мумкинлиги айтилмоқда.
“Сбербанк” банк карталаридан Ўзбекистон ва Қирғизистонга рублдаги бепул пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда.
Қайд этилишича, 0 фоизлик комиссия “Сбербанк” Онлaйн иловасида амалга ошириладиган пул ўтказмалари учун қўлланилади. Комиссиясиз пул ўтказмаларининг кунлик чегараси Қирғизистонга 150 минг рублгача, Ўзбекистонга эса 50 минг рублгача бўлади.
Бепул ўтказмаларни Ўзбекистоннинг 5та банки карталарига амалга ошириш мумкин:
- Агробанк;
- Универсалбанк;
- Ҳамкорбанк;
- Халқ банки;
- Ориент финанс банк.
Ўз навбатида, Қирғизистоннинг ҳам 5та банки карталарига комиссиясиз ўтказмалар амалга оширилади:
- Бакай Банк;
- ФИНСА Банк;
- МБанк;
- Керемет Банк;
- Банк Компаньон;
- ElCOM ва О! Деньги электрон ҳамёнлари.
Бепул пул ўтказмаларининг ойлик лимити Ўзбекистонга 600 минг рубль, Қирғизистонга эса 1,5 млн рубль этиб белгиланган.
Ушбу амалиёт ортидан рублнинг сўмга нисбатан босими янада ортиши айтилмоқда.
Мавзуга оид
19:59 / 18.12.2024
Ўзбек мигранти: у ватанига олтин экспортидан ҳам кўпроқ фойда келтиряпти
15:35 / 30.11.2024
Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми кескин ошди. Трансфертларнинг асосий қисми қайси мамлакатлардан келган?
17:09 / 07.11.2024
2027 йилга бориб Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 20 млрд долларга етиши мумкин
18:04 / 31.10.2024