Ўзбекистон | 09:29 / 11.08.2022
3297
2 дақиқада ўқилади

«Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишони таъсис этилди

Ҳукумат қарори билан “Табиат ҳимоячиси” кўкрак нишони тўғрисидаги низом тасдиқланди.

“Табиат ҳимоячиси” кўкрак нишони билан экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиатни асраш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш борасида салмоқли натижаларни қўлга киритган фуқаролар тақдирланади. Кўкрак нишони билан Ўзбекистон фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин. 

Давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар кўкрак нишони билан тақдирлаш учун номзодларни Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига ҳар йили 1 майгача тақдим этади. 

Номзодларни кўриб чиқиш учун 5 кишидан иборат комиссия тузилади. Комиссия хулосаси асосида қўмита раиси кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги буйруғи ҳар йили 1 июнга қадар чиқарилади. 

Кўкрак нишони ҳар йили 5 июнь – Бутунжаҳон атроф-муҳит куни арафасида қўмита раиси томонидан тантанали тарзда топширилади. Кўкрак нишони билан тақдирланганларга 1,2 млн сўм миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти берилади. Бир шахс кўкрак нишони билан бир марта мукофотланади.

Мавзуга оид