Ўзбекистон | 20:31 / 12.09.2022
16471
1 дақиқада ўқилади

Яна бешта туманга бош солиқчи тайинланди

Косон, Деҳқонобод, Сирдарё, Термиз ва Денов туманларига янги бош солиқчилар тайинланди. Куннинг биринчи ярмида яна Андижон шаҳри ва яна 5 та туман ДСИга бошлиқлар тайинлангани маълум бўлганди.

Фото: Давлат солиқ қўмитаси

Бир нечта туманларга солиқ инспекциялари раҳбарлари тайинланди.

“Давлат бошқаруви” канали хабарига кўра:

  • Эгамберди Йўлдошев Косон тумани ДСИ,
  • Ислом Номозов Деҳқонобод тумани ДСИ,
  • Сирож Рўзиев Сирдарё тумани ДСИ,
  • Одил Ёқубов Термиз тумани ДСИ,
  • Рамазон Мелибоев Денов тумани ДСИ бошлиғи лавозимини эгаллаган.

Бугун, 12 сентябр кунининг биринчи ярмида ДСҚ қуйидаги ҳудудларда ҳам ДСИ бошлиқлари тайинланганини маълум қилганди:

  • Махсудов Бахтиёр Андижон тумани ДСИ,
  • Ботиров Иззатулла Марҳамат тумани ДСИ,
  • Курбонов Лочинбек Андижон шаҳри ДСИ,
  • Сафаров Умирбой Пахтакор тумани ДСИ,
  • Болиқулов Акмал Мирзачўл тумани ДСИ,
  • Қосимов Хусан Сергели тумани ДСИ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Мавзуга оид