Ўзбекистон | 07:13 / 16.09.2022
3711
1 дақиқада ўқилади
Франкфурт – Тошкент рейси ҳаво кемасидаги носозлик туфайли бекор қилинди
Uzbekistan Airways HY-232 Франкфурт – Тошкент йўналиши бўйича расмий хабар берди.
Uzbekistan Airways 2022 йил 15 сентябр куни режалаштирилган HY-232 Франкфурт – Тошкент йўналиши бўйича авиақатнов ҳаво кемасида вужудга келган техник носозлик туфайли бекор қилинганини билдирди.
Қайд этилишича, барча йўловчилар Франкфурт шаҳридаги меҳмонхонага жойлаштирилган. Ушбу ҳолат юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади.
Келтирилган ноқулайликлар учун йўловчилар ва уларни кутиб олувчилардан узр сўралган.
Мавзуга оид
13:28 / 10.12.2024
Uzbekistan Airways талабалар учун чипталарга чегирма эълон қилди
23:39 / 30.11.2024
Uzbekistan Airways тўққиз ойда 477,1 млрд сўм соф фойда кўрди
21:14 / 29.11.2024
Тошкент ва Лоҳур ўртасида авиақатнов йўлга қўйилди
21:10 / 10.11.2024