Иқтисодиёт | 11:33 / 23.09.2022
44042
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон Россияга 63 минг тонна шафтоли етказиб берди
Шафтоли экспорти 20 минг тоннага ошган.
Ўзбекистон 2022 йил январь-август ойларида хорижга қиймати 66,2 млн AҚШ долларига тенг бўлган 74,3 минг тонна шафтоли экспорт қилган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, шафтоли экспорти ўтган йил мос даври билан солиштирилганда 20 минг тоннага ошган.
2022 йил 8 ойида Ўзбекистон энг кўп шафтоли экспорт қилган давлатлар:
- Россия – 62,9 минг тонна;
- Қирғизистон – 6,1 минг тонна;
- Қозоғистон – 4,5 минг тонна;
- Туркманистон – 471 тонна;
- Беларус – 261 тонна.
2022 йил 8 ойида хорижга энг кўп шафтоли экспорт қилган ҳудудлар:
- Фарғона вилояти – 42,2 минг тонна;
- Самарқанд вилояти – 6,2 минг тонна;
- Тошкент вилояти – 6 минг тонна;
- Хоразм вилояти – 5,3 минг тонна.
Мавзуга оид
17:09
Azerbaijan Airlines Россиянинг 7 та шаҳрига парвозларни тўхтатди
16:36
Озарбойжон президенти маъмурияти Чеченистоннинг қурбонларнинг оилаларига ёрдамини рад этди
14:58
ЕИ Россиянинг «соядаги флоти»га қарши янги санкциялар пакетини таклиф қилади
13:09