Ўзбекистон | 11:53 / 26.09.2022
5360
1 дақиқада ўқилади

Тошкент метросида вагонлар тоннелда тўхтаб қолди

Тошкент метросининг «Чилонзор» йўналиши «Буюк Ипак йўли» бекатига кириб келишда 15-сонли ҳаракат таркибида техник носозлик кузатилди.

Метрополитен маъмурияти хабарига кўра, бунинг натижасида ушбу ҳаракат таркиби 7 дақиқа давомида тоннелда тўхтаб қолган. 

Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, поезд нозими томонидан «Чилонзор» йўналишидаги поездлар ҳаракати мувофиқлаштирилган ҳамда ҳаракат таркиблари бекатларда ҳаракат жадвали бузилмаслиги учун белгиланган йўриқномага асосан вақтинчалик тўхтатилган.

Қайд этилишича, машинист томонидан бажарилган техник ишлар натижасида 15-сонли маршрут ҳаракати давом этган.

Ҳозирда барча поездлар белгиланган жадвал асосида ҳаракатланаётгани айтилади. 

Мавзуга оид