Арестович: Биринчи сафарбар қилинган россияликлар урушга жўнатилди
Биринчи сафарбар қилинган россияликлар аллақачон урушга жўнатилди. Бу ҳақда «Фейгин Live» YouTube канали эфирида Украина президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Олексий Арестович айтиб ўтди
Унинг сўзларига кўра, янги чақирилган ҳарбий хизматчилар Луҳанск областидаги Сватовой ҳудуди ва Харкив областидаги «тешикни шошилинч ёпиш зарурати» бўлган қисмларга юборилган.
«Асосий масса икки ҳафта ичида йиғилади», деди Арестович. Шу билан бирга, у ҳарбий хизматчилар фронтга жўнатилишдан олдин тўлиқ тайёргарликдан ўтмаганига ишонч билдирди. Украина расмийси, шунингдек, биринчи тўлқинда Россия қўмондонлиги 90 000 га яқин сафарбар қилинган русларни жангга ташлашини айтди.
Бундан ташқари, у Украина Қуролли кучларининг Донецк областидаги Лиман ҳудудида олға силжиши давом этаётганини ва охир-оқибат Россия бўлинмалари қуршаб олинишини айтди. «Бу ҳаракатни тўхтатиб бўлмайди. У ерда уларни кичкина, чиройли «қозон» кутмоқда. Ҳаммаси аллақачон мавжуд - улар етиб келишини кутяпмиз», - деди Арестович.
Аввалроқ Киев Москва билан ҳаммани ҳаммага формуласи бўйича асирларни алмашиш бўйича музокаралар олиб бораётгани маълум қилинганди.
Украина Мудофаа вазирлиги Разведка бош бошқармаси раҳбари Кирилл Будановнинг сўзларига кўра, музокаралар қийин кечмоқда. Унинг қўшимча қилишича, Украина ва Россия асирларининг сўнгги алмашинувига икки ойдан ортиқ вақт давомида тайёргарлик кўрилмоқда.
Мавзуга оид
09:31
ГУР: Дронлар Украина чегарасидан 2000 км узоқликдаги нишонларга ҳужум қила олади
08:56
АҚШ Украинага 1,25 млрд долларлик ёрдам пакетини тайёрламоқда
19:14 / 27.12.2024
Украина Курск областида илк марта КХДР аскарини асирга олди — ОАВ
15:31 / 27.12.2024