Саудия Арабистонидан Самарқанд, Бухоро ва Урганчга рейслар йўлга қўйилиши мумкин
Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ҳаво қатнови битими лойиҳасини имзолашни муҳокама қиляпти.
Ўзбекистон Транспорт вазирлигида Саудия Арабистони ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабия бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.
Музокаралар давомида Саудия Арабистони ва Ўзбекистон ўртасида транспорт, хусусан, ҳаво транспорти соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш, икки мамлакат ўртасида мунтазам авиақатновлар сонини ошириш ва туризм йўналишида алоқаларни кенгайтириш масалалари муҳокама этилди.
Учрашувда Ўзбекистон томонидан эришилган келишувларни самарали амалга ошириш, давлатлар ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида келгусида Саудия Арабистони авиакомпанияларини «Зиёрат туризми» дастури доирасида тарихий шаҳарлар - Самарқанд, Бухоро ҳамда Урганчга мунтазам авиарейсларни йўлга қўйиш таклиф этилди.
Музокаралар якунида томонлар яқин муддатлар ичида янгиланган ҳаво қатнови тўғрисидаги битим лойиҳасини ишлаб чиқишни якунлаб, уни имзолашга келишиб олди.
Мавзуга оид
12:36 / 11.01.2025
Вилоятлараро 10 та янги йўналишда катта ҳажмли автобуслар қатнови йўлга қўйилади
15:55 / 07.01.2025
Саудия Арабистонида ёмғирлар туфайли Макка ва Мадинани сув босди
20:00 / 06.01.2025
Наманганда она-болани Ҳаж зиёратига юбориш эвазига 10 минг доллар олган шахс ушланди
15:34 / 03.01.2025