Аҳолини кўмир маҳсулотлари билан таъминлаш тартиби тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамасининг “Республика истеъмолчиларига кўмир маҳсулотларини етказиб бериш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Бюджет ташкилотларини кўмир маҳсулотлари билан бюджет маблағлари ҳисобидан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. У қуйидаги тартибни назарда тутади:
- бюджет ташкилотлари кўмир маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини шакллантириш;
- бюджет ташкилотларига кўмир маҳсулотларини ҳудудлардаги кўмир омборлари орқали етказиб бериш;
- бюджет ташкилотлари билан ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш;
- улар омборларида кўмир маҳсулотларини сақлаш.
Республика аҳолисини кўмир маҳсулотлари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. У ҳудудлардаги кўмир омборларига кўмир маҳсулотларини етказиб бериш, сақлаш ва сотиш, аҳоли билан кўмир маҳсулотлари учун ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартибини белгилайди.
Республика ҳудудлари бўйича аҳоли ва бюджет ташкилотларига кўмир маҳсулотларини етказиб бериш учун масъуллар рўйхати белгиланди.
2023 йил 1 апрелга қадар кўмир маҳсулотларини сотиш, бюджет ташкилотлари ва аҳоли билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш тўғрисида маълумотлар жойлаштириладиган интерактив портали ишга туширилади.
- 2022 йил 1 октябрдан бошлаб ўрнатиладиган тартибга мувофиқ:
- идоралараро тариф комиссияси томонидан ҳар йили камида бир марта (1 июнга қадар) ҳамда ёқилғи-энергетика ресурслари нархлари қайта кўриб чиқилганда, кўмир улгуржи ва чакана нархлари қайта кўриб чиқилиб тасдиқланади;
- кўмир брикети маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар кўмир брикети учун маҳаллий кўмир хомашёсини биржа савдолари орқали сотиб олади ҳамда ишлаб чиқарилган кўмир брикетини бозор нархларида истеъмолчиларга етказиб беради.
“Ўзбеккўмир”, Республика товар-хомашё биржаси, “Ўзбекистон темир йўллари”га биржа савдоларида инсон омилини чеклаш учун сотилган кўмирни ортиб юбориш босқичларини тўлиқ автоматлаштиришни назарда тутувчи дастурий таъминотни ишлаб чиқиш топширилди.
Мавзуга оид
07:37
Аҳолини кўмир билан таъминлаш учун ажратилган маблағни талон-торож қилган шахс ушланди
21:54 / 23.12.2024
Мўғулистон ҳаво ифлосланишини камайтириш учун «кўк кўмир» ишлаб чиқаради
19:59 / 17.12.2024
Қорақалпоғистонда 1 млрд сўмлик кўмир талон-торож қилингани аниқланди
23:29 / 04.12.2024