Ўзбекистон | 07:31 / 18.10.2022
10645
1 дақиқада ўқилади

Ер юзида ўзбек тилида сўзлашувчилар сони 60 миллиондан ошди 

Маккада ўзбек тилини янада ривожлантириш ва уни халқаро тилга айлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Фото: Dunyo

21 октябрь - Ўзбек тили байрами куни муносабати билан Ўзбекистон бош консулхонаси томонидан Макка шаҳрида ватандошлар иштирокида маърифий тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Таъкидланишича, ҳозирги кунда ер юзида ўзбек тилида сўзлашувчилар сони 60 миллиондан ошди, хорижий давлатлардаги 50 дан ортиқ олий ўқув юртида ўзбек тили ўргатилмоқда.

Саудия Арабистонида истиқомат қилаётган асли ўзбек бўлган бухорийлар диаспораси вакиллари миллат аслини акс эттирувчи ўзбек тилини эъзозлаш, жамиятдаги мавқейини юксалтириш ҳамда ёш авлодни она тилига ҳурмат руҳида тарбиялаш долзарб вазифага айланиб бораётганини қайд этди.

Бўлиб ўтган учрашув якунида Саудия ҳудудида ўзбек тилини кенг тарғиб қилиш, диаспора вакиллари фарзандларининг миллий тилни мукаммал эгаллаши учун махсус курслар ташкил этиш ва уларни зарур адабиётлар билан таъминлашга келишиб олинди.

Мавзуга оид