Польша Ўзбекистонда дори воситалари ишлаб чиқарувчи корхоналар очмоқчи
Ўзбекистон элчихонасида Польшанинг Adamed Group компанияси директори Катарина Дубно билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Унда ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш ва компаниянинг Ўзбекистон фармацевтика бозорига янада фаол кириши билан боғлиқ масалалар атрофлича муҳокама қилинди.
Жорий йил октябрь ойида Тошкент шаҳрида ушбу компаниянинг тўлақонли ваколатхонаси очилди. Офис фаолияти мутахассислар тайёрлаш, Ўзбекистондаги тиббиёт муассасаларини махсус жиҳозлар билан таъминлаш, фармацевтика саноатида технологик инновацияларни қўллаш, фармацевтика ва тиббий хизматлар интеграциясини рағбатлантириш, Польшада мутахассислар тайёрлаш учун грантлар ажратиш билан боғлиқ лойиҳаларни илгари суришга йўналтирилади.
Adamed Group Ўзбекистонда фармацевтика маҳсулотлари савдосини оширишни режалаштирмоқда. Ўзбек бозори таҳлили асосида Ўзбекистонда дори воситалари ишлаб чиқарувчи корхоналарни очиш масаласи кун тартибида турибди.
Учрашув чоғида Ўзбекистон элчиси Баҳром Бобоев Тошкент тиббиёт академияси (ТТА) билан аввал эришилган келишувларни амалга ошириш борасидаги муваффақиятларни билдирди. Adamed Group ТТА негизида талабалар учун дори воситалари ишлаб чиқариш, биотехнология ва фармацевтика соҳасида инновация тадқиқотлари, ноу-хауни жорий этиш бўйича симуляция ўқув лабораториясини қуришга киришди.
Катарина Дубно Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш асосий вазифаларидан бири бўлажак тиббиёт мутахассисларини тайёрлаш эканини қайд этгани баробарида Польша компанияси бунда кўмак бериш ниятида эканини тасдиқлади.
Мавзуга оид
10:31 / 22.12.2024
Божхона постидан 9 ойлик чақалоғининг кийимларига дори яшириб ўтмоқчи бўлган аёл ушланди
15:25 / 05.12.2024
ИЖҚКД дорилар хариди қонунийлиги устидан қатъий назорат ўрнатади
17:32 / 30.11.2024
Буюк Британияда астма хуружларига қарши янги дори ишлаб чиқилди
20:33 / 25.11.2024