Хитойда пандемия бошланганидан бери COVID-19 билан касалланганлар сони рекорд даражага етди
Хитой қарийб уч йил олдин бошланган пандемия даврида COVID-19 билан касалланганларнинг кунлик сони рекорд даражага етганини маълум қилди.
23 ноябр куни коронавирус аниқланган беморларнинг сони 31 444 нафарни ташкил қилган. Улардан 3 927 нафарида касаллик белгилари намоён бўлган, 27 517 нафарида кузатилмаган.
Шунингдек, бир ўлим қайд этилган. Пандемия бошланганидан бери уларнинг сони 5232 тага етган.
Пойтахт Пекинда чоршанба куни 509 та янги COVID-19 ҳолати аниқланган.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, Хитойнинг мунтазам карантиндан чиқа олмаётгани сабабларидан бири бу Хитой вакциналари самарадорлигининг пастлиги бўлиши мумкин.
Хитой Коммунистик партиясининг Сиёсий бюроси коронавирус тарқалишига қарши 20 та чора-тадбирлар дастурини қабул қилишига қарамай, касалликни жиловлаб бўлмаяпти. Хитой коронавирусга қарши жиддий кураш доирасида шаҳар ва қишлоқлар, йирик саноат ҳудудлари, завод ва фабрикалар, супермаркет ва паркларни карантинга ёпиш амалиётидан фойдаланмоқда. Бу эса ижтимоий тажангликни кучайтириб, мамлакат иқтисодиётига зарба бермоқда.
Мавзуга оид
23:24 / 23.12.2024
Хитойда мураккаб вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон фуқаролари ватанга қайтарилди
22:10 / 23.12.2024
АҚШ Хитойнинг эски чипларига нисбатан тергов бошлади
11:25 / 23.12.2024
Хитойда 2024 йилнинг энг яхши автомобиллари эълон қилинди
21:44 / 22.12.2024