Зеленский «тинчлик формуласини» амалга ошириш учун саммит ўтказишга чақирди
Украина президентининг 2022 йилда Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати финали муносабати билан мурожаати эълон қилинди. Аввалроқ ФИФА уни кўрсатишдан бош тортган, деб хабар берди CNN.
Украина бу йил қишда Украина президенти илгари сурган «тинчлик формуласи»ни амалга ошириш учун глобал саммит ўтказишга чақирмоқда. Бу ҳақда 18 декабрь, якшанба куни Володимир Зеленскийнинг 2022 йилда Қатарда бўлиб ўтган футбол бўйича жаҳон чемпионати финали муносабати билан қилган мурожаатида айтилган. 16 декабрь куни CNN телеканали манбага таяниб хабар берганидек, Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) аввалроқ Зеленскийнинг жаҳон чемпионати финал ўйини олдидан бу мурожаатини кўрсатишдан бош тортган эди.
Зеленскийнинг фикрича, бундай саммит барча халқларни «глобал тинчлик ғояси атрофида» бирлаштиришга хизмат қилиши керак.
12 декабрь, душанба куни Украина давлати раҳбари «Еттилик гуруҳи» («Катта еттилик», G7) мамлакатлари олдида чиқиш қилар экан, «Украина тинчлик формуласининг бандларини қачон амалга ошириш мумкинлигини аниқлаш учун» махсус йиғилиш – Global Peace Formula Summit'ни ташкил этишни таклиф қилди. Зеленский саммитни ўтказиш ва ўн босқичли формулани аввалроқ АҚШ президенти Жо Байден билан телефон орқали мулоқотда муҳокама қилди.
«Урушлар барбод бўлиши керак ва тинчлик ғалаба қозониши керак, худди ҳозир Қатардагидек. Жаҳон уруши эмас, балки жаҳон чемпионати бўлиши лозим», - дейилади Зеленскийнинг мурожаатида. Ёзув украиналик спортчилар ва футбол функционерлари томонидан фаол равишда тарқатилмоқда.
Аввалроқ CNN хабар берганидек, ФИФА Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати вақтида сиёсий баёнотларнинг олдини олиш учун чоралар кўрган. 16 декабрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Халқаро футбол федерацияси раҳбари Жанни Инфантино аввалроқ ФИФА бир қатор баёнотларни блоклаганини тан олди. Инфантинонинг сўзларига кўра, бунга ташкилот гўёки «ҳамма ҳақида қайғуриши» кераклиги сабаб бўлган.
«Биз қадриятларни ҳимоя қиламиз, биз жаҳон чемпионатида инсон ҳуқуқлари ва барчанинг ҳуқуқларини ҳимоя қиламиз», деди ФИФА раҳбари. «Телевизорда ўйин кўраётган мухлислар ва миллиардлаб томошабинларнинг ўзига хос муаммолари бор. Улар 90 ёки 120 дақиқа ҳеч нарса ҳақида ўйламай, бундай қувончдан завқланишни хоҳлашади. Биз уларга муаммолари ҳақида унутишлари ва футболдан завқланишлари учун вақт беришимиз керак», - дея қўшимча қилди Инфантино.
Владимир Зеленский аввалроқ деярли барча йирик тадбирларда - G20 саммитидан тортиб "Грэмми" мукофотини топшириш маросими ва Канн кинофестивалига қадар видео-алоқа орқали чиқиш қилганди. Украина президенти, шунингдек, кўплаб интервьюлар берди, турли журналистлар ва таниқли артистлар, жумладан Шон Пенн ва Дэвид Леттерман билан суҳбатлашди.
Зеленский ўзининг 10 бандлик «тинчлик формуласини» сентябр ойида тақдим этган. Гап, хусусан, давлатлар чегараларини бузганлик учун жазо, шу жумладан санкциялар орқали, давлатларнинг ўз фуқаролари ҳаётини ҳимоя қилиш ҳуқуқи, хавфсизликни (жумладан, озиқ-овқат ва ядровий), шунингдек, Украина ҳудудий яхлитлигини тиклаш ҳақида кетяпти.
ФИФАнинг Украина давлати раҳбарининг ЖЧ-2022 финал ўйини олдидан қилган мурожаатини трансляция қилмаслик ҳақидаги қарори Украина президенти офисида танқид остига олинди. CNN томонидан олинган ёзма баёнотда қисман шундай дейилади: «ФИФА футболни одамларни бирлаштирувчи ўйин сифатидаги қимматли тушунчани йўқотди ва мавжуд қарама-қаршиликларни қўллаб-қувватламайди».
Мавзуга оид
13:20 / 09.12.2024
Axios: Трамп Зеленский билан Парижда учрашишни истамаган
17:12 / 08.12.2024
Зеленский: уруш бошланганидан бери 43 минг украиналик ҳарбий ҳалок бўлди
13:33 / 08.12.2024
Трамп Путинни Украина билан музокараларга чақирди
17:05 / 07.12.2024