Ўзбекистон | 11:08 / 22.12.2022
6309
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Афғонистонга 9 та юк машинасида инсонпарварлик ёрдами юборди

22 декабрь куни Ўзбекистон биродар афғон халқига 9 та юк машинасида инсонпарварлик ёрдами юборди.

Фото: ТИВ ахборот хизмати

Ташқи ишлар вазирлигининг хабар беришича, инсонпарварлик юклари Термиз орқали Афғонистоннинг Ҳайратон шаҳрига жўнаб кетган. Расмийлар инсонпарварлик юки нималардан иборатлигини очиқламаган.

Шунингдек, Балх вилоятидаги Ҳайратон шаҳрида икки мамлакат расмийлари иштирокида инсонпарварлик ёрдамини топшириш маросими бўлиб ўтади.

Мавзуга оид