Ўзбекистон | 09:57 / 17.01.2023
4376
2 дақиқада ўқилади
Давлат хизматчилари меҳнат шартномасига талаблар белгиланди
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг “Давлат фуқаролик хизматчиси билан тузиладиган меҳнат шартномасига доир намунавий талабларни тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғи қабул қилинди.
Norma'нинг ёзишича, ҳужжатга мувофиқ:
- давлат хизматчиси билан тузиладиган меҳнат шартномасида акс эттириладиган 21 та мажбурий (давлат хизмати хусусияти, давлат хизмати билан боғлиқ чекловлар, иш режими хусусиятлари ва бошқалар) ва 9 та қўшимча (синов муддати, маълумотларни ошкор этмаслик талаби) шартлар рўйхати тасдиқланмоқда;
- давлат фуқаролик хизматига кираётган шахс билан меҳнат шартномаси 3 йилдан ортиқ бўлмаган ёки номуайян муддатга ёзма шаклда тузилади;
- давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг сиёсий гуруҳига кирувчи давлат фуқаролик хизматчилари билан меҳнат шартномаси тузилмайди.
Меҳнат шартномасининг мазмунига:
- давлат фуқаролик хизматчисининг ҳолатини давлат фуқаролик хизмати ва меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка нисбатан ёмонлаштирадиган;
- камситишни тақиқлаш тўғрисидаги талабларни бузадиган;
- мажбурий меҳнатни тақиқлаш ҳақидаги талабларни бузадиган;
- давлат фуқаролик хизматчисини қонунга хилоф ҳаракатларни ёки ҳам давлат фуқаролик хизматчисининг, ҳам бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини бузадиган ҳаракатларни амалга оширишга мажбурлайдиган шартлар киритилган бўлса, улар ҳақиқий бўлмайди.
Мавзуга оид
13:32 / 19.12.2024
Тошкент шаҳар Ёшлар ишлари бошқармаси мавжуд бўлмаган корхона билан шартнома тузган
16:12 / 08.10.2024
Тошкентда тадбиркорга шартнома тузиб беришини айтиб 50 минг доллар талаб қилган шахс ушланди
07:31 / 14.09.2024
Ўзбекистон ва Хитой ўртасида маданий бойликларни асрашга доир шартнома тасдиқланди
14:25 / 24.01.2024