Самарқандда автобус уриб юборган 64 ёшли пиёда вафот этди
Пиёда кўчанинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган бўлган.
Самарқанд шаҳрида содир бўлган йўл-транспорти ҳодисасида автобус уриб юборган кекса ёшдаги пиёда вафот этди.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса 2023 йил 24 январ куни соат 7:30 ларда Самарқанд шаҳар Бедил кўчасида содир бўлган.
Йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи Isuzu автобуси йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган. Оқибатда 64 ёшли фуқаро оғир тан жароҳатлари олиб, ҳодиса юз берган жойда ҳалок бўлган.
Аввалроқ, Самарқанд шаҳар Уста Умар Жўрақулов кўчасида автобус ҳайдовчиси светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланиб пиёдаларни босиб кетишига бир бахя қолганди.
Мавзуга оид
10:01 / 05.01.2025
Навоийда Nexia уриб кетган эр-хотин вафот этди
15:06 / 04.01.2025
Тошкентда 310 км/соат тезликда ҳаракатланган мотоцикл ҳайдовчиси жаримага тортилди
16:46 / 03.01.2025
Қозоғистонда юзлаб автомобиллар иштирокида йирик ЙТҲ содир бўлди
11:06 / 01.01.2025