Жаҳон | 17:46 / 22.03.2023
18713
2 дақиқада ўқилади

CIT: Россия Т-54/55 совет танкларини омборлардан қайта чиқариб оляпти

1940-йилларга мансуб бу танклар Украинага юборилиши мумкин.

Фото: Видеодан кадр

Conflict Intelligence Team (CIT) суриштирув лойиҳасига кўра, Россия 40-50-йилларда ишлаб чиқарилган Т-54/55 оиласига мансуб совет танкларини омборлардан қайта чиқариб олишни бошлади

Лойиҳа ихтиёрида Узоқ Шарқдан ҳарбий техника олиб кетаётган поезд суратлари бор. 

CIT маълумотларига кўра, Т-54/55 танклари бўлган поезд яқинда Приморе ўлкасининг 1295-Марказий захира ва танклар базаси жойлашган Арсенев шаҳридан жўнаб кетган. 

Мутахассисларнинг таъкидлашича, Т-54’нинг биринчи модификациялари совет армияси томонидан 1940-йилларнинг иккинчи ярмида, Т-55 эса 1958 йилда қабул қилиб олинган. 

«Биз ушбу танклар нима мақсадда қўлланиши мумкинлигига аниқ жавоб беришда қийналяпмиз, аммо ҳар қандай ҳолатда ҳам, БТР-50 омборлардан олиб чиқилиши ва МТ-ЛБ’га кема зенит қуролларини ўрнатиш билан бир қаторда, бу Россия Қуролли кучларини зирҳли транспорт воситалари билан таъминлашга оид жиддий муаммоларни аниқ кўрсатмоқда», дейилади CIT баёнотида. 

Мавзуга оид