Ўзбекистон | 12:15 / 23.03.2023
50278
1 дақиқада ўқилади

Жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилди

1 майдан бошлаб, ҳуқуқбузарлик учун тузилган жарималар 15 кун ичида тўланса, 50 фоиз, 30 кун ичида тўланса, 30 фоиз чегирма берилади. Бу чегирмалар суд қарорларига асосан қўлланиладиган жарималарга ҳам тааллуқли бўлади.

Фото: Kun.uz

Президентнинг 23 март куни имзоланган қарорига кўра, 2023 йил 1 майдан бошлаб маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича қўлланилган жаримани ихтиёрий тўлаш тизими янада соддалаштирилади. 

ЎзА хабарида айтилишича, янги тартибга кўра:

  • ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида жарима миқдорининг 50 фоизини;
  • 30 кун ичида 70 фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади.

Мазкур тартиб суд қарорларига асосан қўлланиладиган жарималарга нисбатан ҳам татбиқ этилади.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирги (1 майгача амалда бўладиган) тартибга асосан, 15 кун ичида тўланган жарималарга чегирма миқдори 30 фоиз деб белгиланган.

Мавзуга оид