Ўзбекистон | 12:12 / 11.04.2023
22526
1 дақиқада ўқилади

Синоптиклар ўзбекистонликларни иссиқ ҳаво ва кучли шамол ҳақида огоҳлантирди

Жорий йилнинг 12 апрель куни Ўзбекистон ҳудудига қуруқ ва иссиқ ҳаво кириб келиши бошланади.

Фото: Shutterstock

“Ўзгидромет” хабарига кўра, 13-14 апрель кунлари республика ҳудудининг катта қисмида кундузги ҳаво ҳарорати +30...+35 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида +37 даражагача кўтарилади.

12-14 апрелда республика ҳудуди бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон кузатилиши кутилмоқда.

12-14 апрелда Қорақалпоғистон Республикасида, 13-14 апрелда Хоразм, Бухоро, Навоий, Тошкент, Сирдарё, Қашқадарё вилоятларида баъзи жойларда шамол тезлиги 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.

Кучли шамол вақтида автомобилларни дарахтлар остида қолдирмаслик тавсия этилган.

Мавзуга оид