Ўзбекистон | 10:58 / 19.04.2023
22583
1 дақиқада ўқилади

Паст Дарғом туманига янги ҳоким тайинланди

Қонунчилик палатаси депутати туман ҳокимига айланди.

Фото: Самарқанд вилояти ҳокимлиги

Самарқанд вилояти Паст Дарғом тумани ҳокимлигида ўтказилган халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди.

Сессияда депутатлар томонидан Ваҳобжон Абдуғаниевич Муродқобилов номзоди Паст Дарғом тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Ваҳобжон Муродқобилов 1974 йилда Паст Дарғом туманида туғилган.

Турли йилларда қурилиш вазирлигида бошқарма бошлиғи, қурилиш вазирлиги ҳузуридаги «Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси» ДУК бош директори вазифаларида ишлаган.

Мазкур тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати вазифасида фаолият олиб борган.

  • Эслатиб ўтамиз, Паст Дарғом туманига 2019 йилдан буён раҳбарлик қилиб келган Шунқор Худойбердиев бугун Самарқанд вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига ўтказилди.

Мавзуга оид